Велоспортчиларимиздан навбатдаги медаль. Беҳзодбек Раҳимбоев Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори

Тошкент мезбонлик қилаётган велоспорт бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз вакили навбатдаги медални қўлга киритди. Бироз аввал 20 ёшгача бўлган тоифада стартга чиққан Баҳзодбек Раҳимбоев бронза медали билан тақдирланди.

30 километр масофага кечган пойгада вакилимиз марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди. Унинг қайд этган натижаси 40:18.25 дақиқани ташкил этмоқда. Олтин медаль Қозоғистон, кумуш медаль эса Таиланд жамоаси аъзосига насиб этди. Батафсил:

Велоспорт бўйича Осиё чемпионати.
U-20. Йигитлар, 30 км
1. Максим Попугаев (Қозоғистон) – 39:49.40
2. Туллаторм Сосалам (Таиланд) – 40:16.66
3. Беҳзодбек Раҳимбоев (Ўзбекистон) – 40:18.25

UFF.uz Спорт Велоспорт
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ХОҚ Ижроия қўмитаси Токио-2020 Олимпиадаси учун бокс бўйича йўлланмалар қай тартибда ўйналишини эълон қилди
09:22
Марокаш Гран-присида умумжамоа бўйича иккинчи ўринни эгалладик
03:50
Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
01:19
Бокс. Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби аниқ
09:56