Англия чемпионатининг қолдирилган 31-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" – "Арсенал" учрашуви ўз якунига етди. “Молине Стэдиум”да кечган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 28-дақиқасида Рубен Невеш жарима зарбасини қойилмақом бажариб, “бўрилар”ни олдинга олиб чиққан бўлса, 37-дақиқада Доэрти стандарт вазиятдан сўнг ҳисобни оширди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Диогу Жота жамоасининг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлаб, учинчи голни урди. Иккинчи бўлимда лондонликлар вазиятни ўнглашга интилишди, бироқ мезбонлар ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмади. 80-дақиқада Сократис Папастатопулос томонидан киритилган тўп амалда ҳеч нарсани ҳал қилмади.

Шу тариқа, "Вулверхэмптон" очколарини 51тага етказиб олган ҳолда еттинчи ўринга кўтарилиб олди. "Арсенал" (66) эса тўртинчи ўринга кўтарилиб олиш имкониятини йўққа чиқарди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

АПЛ, 31-тур

Вулверхэмптон – Арсенал 3:1 (3:0, 0:1)

Голлар
: 1:0 – 28 Рубен Невеш, 2:0 – 37 Доэрти, 3:0 – 45+2 Диогу Жота, 3:1 – 80 Папастатопулос.

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Доэрти, Боли, Беннетт, Кастро, Рубен Невеш, Моутинью (Гиббс-Уайт, 90), Диогу Жота (Кавалейру, 78), Дендонкер, Коуди, Хименес (Траоре, 82).

Арсенал – Лено, Папастатопулос, Косьельни, Монреаль, Мэйтленд-Найлз, Торрейра (Гендузи, 59), Озил, Джака, Мхитарян (Колашинац, 58), Ивоби (Нкетиа, 71), Ляказетт.

Огоҳлантиришлар: Доэрти (17), Монреаль (27), Джака (31), Торрейра (45), Беннетт (84).

***

Рубен Невешнинг голини томоша қилинг: