“Ал-Ҳилол” футболчиси учта қитъа Чемпионлар лигасида гол урган илк футбочига айланди

Осиё Чемпионлар лигасининг 4-турида Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси Эроннинг “Истиқлол”га қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйинда “Ал-Ҳилол” сафида Себастьян Жовинко гол киритди ва жамоасига ғалаба келтирди. Эътиборлиси шундаки, 32 ёшли форвад 3та қитъанинг Чемпионлар лигасида гол урган дунёдаги илк футболчи мақомига эга бўлди.

У бунга қадар “Ювентус” сафида Европа Чемпионлар лигасида ва Канаданинг “Торонто” клуби билан эса Америка Чемпионлар лигасида ҳам тўп киритишга муваффақ бўлган.

Европа Чемпионлар лигаси Осиё миллий чемпионатлари Осиё Чемпионлар лигаси Рекордлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

U-23 Осиё чемпионатининг барча иштирокчилари аниқланди
13:13
"Фулхэм" собиқ устози Қатарда иш бошлади
16:35
U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳслари Тошкентда бўлиб ўтади
16:37
Робби Фаулер Австралия клуби бош мураббийига айланди
10:42