Боатенг "Бавария"дан топ-клуб сафига ўтишга рози. У билан "Ювентус" клуби қизиқмоқда

"Бавария" клуби ҳимоячиси Жером Боатенг жорий мавсум якунига етгач бошқа клуб сафига ўтиши мумкин.

30 ёшли футболчи ўтган йили "ПСЖ" сафига ўта олмаганидан кейин бошқа клубга кетиш ҳақида ўйламоқда ва "Бавария"ни тарк этиб фақат топ-клубга ўтишни истайди.

Bild нашрининг маълумотига кўра, Ботаенг фаолиятини Францияда, Испанияда ёки Италияда давом эттириши мумкин экан.

"Ювентус" клуби бир нечта одам орқали Боатенгнинг трансфери ҳақида қизиқиш билдирмоқда.

Боатенг жорий мавсум Бундеслига доирасида 19 та ўйинда иштирок этиб 2 та голли узатмани амалга ошириб 1 та сариқ карточкага лойиқ кўрилган.

Бавария Германия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Бавария” ўз майдонида “Байер”га имкониятни бой берди
00:43
Румменигге Гвардиолага жавоб қайтарди
14:40
"Бавария" Нойерга янги шартнома таклиф қилмоқчи
20:40
Ройс – Бундеслиганинг энг яхши ўйинчиси
09:42