"Барселона" сафарда ишончли ғалабага эришди

Испания чемпионатининг 34-туридан ўрин олган "Алавес" – "Барселона" учрашуви ўз якунига теди. “Мендисорроса” стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Бироқ каталонлар иккинчи бўлим дебютида олдинга ўтиб олишди. 54-дақиқада Серхи Робертонинг узатмасидан сўнг Карлес Аленья жарима майдонига ёриб кирди ва дарвозани ишғол қилди.

60-дақиқада Луис Суарес пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни оширди. Қолган дақиқаларда дарвозалар даҳлсиз қолди.

Шу тариқа, “Барселона” очколарини 80тага етказиб олган ҳолда чемпионлик учун яна бир қадамни ташлади.

Ла Лига, 34-тур

Алавес – Барселона 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар
: 0:1 – 54 Аленья, 0:2 – 60, пенальти Суарес.

Алавес – Пачеко, Химо Наварро, Эли (Твумаси, 71), Лагуардиа, Дуарте, Пина, Хони Родригес (Гвидетти, 81), Вакасо, Вигарай, Бастон, Ролан (Брашанац, 46).

Барселона – тер Стеген, Нелсон Семеду (Альба, 70), Серджи Роберто, Пике, Умтити, Аленья (Артур, 87), Бускетс, Коутиньо, Видаль, Дембеле (Месси, 61), Суарес.

Огоҳлантиришлар: Хони Родригес (33), Химо Наварро (56), Коутиньо (76), Пина (90).

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

***

Аленьянинг голини томоша қилинг:

Ўқилган: 1797
Алавес Барселона Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича