"Тоттенхэм" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига "Брайтон"ни енгди

Англия чемпионатининг қолдирилган 33-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" – "Брайтон" учрашуви ўз ниҳоясига етди. "Тоттенхэм Хотспур Стэдиум"да кечган баҳсда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда ҳисоб 88-дақиқага келиб очилди, Кристиан Эриксен узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб “шпорлар”га муҳим уч очкони келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, лондонликлар очколарини 70тага етаказиб олган ҳолда учинчи ўринда боришмоқда.

АПЛ, 33-тур

Тоттенхэм – Брайтон 1:0 (0:0, 1:0)

Гол
: 1:0 – 88 Эриксен.

Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Триппьер, Вертонген, Роуз, Алли, Ваньяма (Дэвис, 82), Эриксен, Лукас Моура (Янссен, 80), Льоренте, Сон Ҳин Мин (Фойт, 90).

Брайтон – Райан, Данк, Монтойя, Даффи, Бернардо, Гросс, Биссума (Кайяль, 86), Стивенс, Джаханбахш (Марч, 73), Локадия, Андоне (Мюррей, 64).

Огоҳлантиришлар: Андоне (35), Эриксен (46), Бернардо (75).

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

***

Эриксеннинг голини томоша қилинг:

Ўқилган: 2946
Англия чемпионати Брайтон Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича