Давид Луиз: “Бёрнли” антифутбол намойиш қилди

“Челси” клуби ҳимоячиси Давид Луиз “Бёрнли” жамоасининг ўйинини танқид остига олди.

“Биз ғалаба қозониш учун барча ишни қилдик. Иккита вазиятдан иккита гол уриб, сўнгра футбол ўйнашни истамайдиган жамоага қарши ҳаракат қилиш жуда қийин.

Бу антифутбол. Бутун ўйин давомида вақтни чўзишди, айниқса тўп бизда бўлганда. Уларнинг футболчилари майдонга ётиб олишди ва ўйинни секинлаштиришди. Улар бутун жамоа бўлиб ўз жарима майдонларига кириб олишди. Бундай жамоага гол уриш қийин” – дейди Луиз.

Ўқилган: 1328
Англия чемпионати Бёрнли Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича