Муҳаммадкарим Хуррамов Осиё-Океания чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди

БААнинг Фужайра шаҳрида дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг яккалик беллашувлари ўз якунига етди. Қувонарлиси, ушбу кун ҳам терма жамоамиз вакиллари учун муваффақиятли якунланди.

-100 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан Муҳаммадкарим Хуррамов мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди. Ярим финалда имкониятни бой бериб қўйган полвонимиз бронза медали учун кечган беллашувда покистонлик Ҳусайн Шоҳни мағлуб этди.

Шу тариқа терма жамоамиз вакиллари мазкур Осиё-Океания чемпионатини 1 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлашди. Эслатиб ўтамиз, ушбу ютуқ орқали дзюдочиларимиз Токио Олимпиадаси рейтингига ҳам қимматли очколарни ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.

UFF.uz Спорт Дзюдо
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хабиб Нурмагомедов: Мен Роналдунинг ҳаёти учун жавоб бермоқчи эмасман
07:11
Тошкентда таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
20:56
Волейболчиларимиз Непалдаги халқаро мусобақадан қайтиб келишди
07:16
Ўсмирларимиз ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очишди
18:34