Андрей Фёдоров: Бир неча футболчиларимнинг соғлиғида муаммолари бор эди

“Локомотив” – “Ал Иттиҳод” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров қатнашди.

– Йигитларнинг ўйинидан қониқдим. Бир ҳафтада учинчи ўйинимизни ўтказдик. Иккинчи таймни фаол бошлагандик, афсуски четлатиш барча режаларимизни бузиб юборди. Мана шундай ўйинлар кўпроқ бўлса яхши бўларди. “Бухоро”га қарши ўйинда ҳам баъзи бир ўйинчиларимизнинг соғлиғида муаммолари бор эди. Шунинг учун ҳам бугун ҳужумда сустроқ ўйнадик.

Жавоҳир Илёсов: – Ўйин қизиқ бўлди деб ўйлайман. Иккала жамоа ҳам ютиб кетиши мумкин эди. Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Ўтган ўйинлардаги ҳаяжоннинг сабаби тажрибам камлигида эди, ОЧЛда дебют қилаяпман. Ўйиндан ўйинга тажриба тўплаб борамиз.

Локомотив Осиё Чемпионлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Локомотив" – "Ал Иттиҳод" 1:1. Шарҳ, статистика ва видео!
19:52
Андрей Фёдоров: Айрим камчиликларни йўқотиш устида ишлашимиз керак
15:53
ОЧЛ-2019. Бугун 3-тур старт олади
09:10
"Ал Иттиҳод" - "Локомотив" баҳсини таиландлик ҳакамлар бошқаради
12:32