Хосе Луис Сьерра: Дуранг натижадан ҳам хурсандмиз

“Локомотив” – “Ал Иттиҳод” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Хосе Луис Сьерра қатнашди.

– Қизиқарли баҳс ўтди. Учрашувда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Аммо қўлга киритилган 1 очкодан хурсандмиз. Агарда вазиятдан фойдалана олганимизда ғалаба қозонишимиз мумкин ҳам эди. Гуруҳдаги жамоаларнинг кучи тенг. Кейинги босқич борасида ҳозирдан нимадир дейиш қийин.

Олдинда 2 ўйин бор. Биз эътиборимизни кейинги ўйинга қаратамиз. Ҳужумда муаммоларимиз йўқ. Вазиятлардан фойдалана олмаслик ҳам ёмон эмас. Муҳими биз вазиятларни ярата оляпмиз.

Ўқилган: 1023
Осиё Чемпионлар лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича