"Ас Садд" – "Пахтакор" 2:1. Шарҳ, онлайн, статистика ва видео!

Осиё Чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган "Ас Садд" – "Пахтакор" учрашуви ўз якунига етди. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляция қилиб бордик.

ОЧЛ, 4-тур

"Ас Садд" – "Пахтакор" 2:1 (1:1, 1:0)
22 апрель, 21:00, "Жассим Бин Ҳамад"

Голлар: 1:0 - 9 Хави, 1:1 - 30 Кримец, 2:1 - 87 Боунежа

"Ас Садд": Саад Аш Шииб, Абдулкарим Ҳассан, Ҳамид Исмоил, Тариқ Салмон, Буалим Ҳуҳи, Салим Ал Ҳажри, Хави, Габи, Али Асадилло (Ёссир Иса, 66), Ҳасан Ал Ҳайдос, Бағдод Боунежа.
Захира: Мешаал Баршам, Чун Ву Ён, Ҳассан Аҳмад, Меша Ал Иброҳим, Сауд Иброҳим, Иброҳим Саид.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Фарруҳ Сайфиев, Сардор Собирхўжаев, Одилжон Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов, Марат Бикмаев (Жавоҳир Сидиқов, 62).
Захира: Элдор Суюнов, Акром Комилов, Владимир Козак, Жасур Яхшибоев, Игорь Сергеев.

Огоҳлантириш: Черан (20), Қувватов (32), Ҳамробеков (36), Габи (40), Исмоил (58), Ҳамдамов (69)

***

Учрашув статистикаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олинг:

***

90+3'. Ўйин тугади. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда дурангни ушлаб қола олмади

88'. ГОЛ!!! Боунежа! Аъзамов қўпол хатога қўйди. Шерзод ўз жарима майдони ёнида тўп билан учта рақиб футболчисини ичига кириб борди ва тўпни йўқотди. Натижада Бағдод бу "совға"ни голга айлантирди

84'. "Пахтакор"да ўзгариш: Ҳамдамов ўрнига Яхшибоев тушди

82'. Вакилларимиз чиройли ҳаракатлар билан рақиб жарима майдонига ёриб киришга уринишди, аммо ҳимоячилар бунга йўл қўйишмади

78'. Қуватоооооооов! Хави жарима майдонимиз ичида ҳимоячини алдаб ўтган ҳолда кучли зарба берди, аммо Санжар тўпни аввалига қайтариб кейин ўзи эгаллаб олди

78'. "Садд"да ўзгариш: Ал Ҳажри ўрнига Ву Ёнг тушди

77'. Сидиқовнинг зарбаси юқоридан ўтиб кетди

77'. Рақиб жарима майдони ёнида Машарипов йиқитилди, жарима зарбасига эгамиз

75'. ЗАРБАААА! Бу сафар Қувватов тўпни қайтарди

73'. Яна Собирхўжаев худди биринчи бўлимдагидек жарима майдонимиз ёнида ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси, тўп олдида Хави...

71'. Хавфли вазият! Абдулкарим чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдонимизга узатди, Сайфиев сўнгги паллада тўпни ташқарига тепиб юборди

69'. Ҳамдамов тўпни киритишга ҳалал бергани учун сариқ карточка олди

66'. "Садд"да ўзгариш: Али Асадилло ўрнига Ёсир Абубакр тушди

64'. Сайфиев чап қанотдан тўпни жарима майдони узатди, Ҳамдамовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди

62'. "Пахтакор"да ўзгариш: Бикмаев ўрнига Сидиқов тушди

58'. Ҳамид Исмоил марказда Черанга қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди

56'. Хавфли вазият! Жарима майдонимиз томон ташланган узатма кутилмаганда зарбага айланди. Санжар тиззалари билан тўпни қайтариб юборди

53'. ЗАРБААА! Бунежа жарима майдонимиз ичида бир нечта ҳимоячиларни алдаб зарба йўллади, унга аниқлик етишмади

52'. Бикмаев атайлаб қўли билан ҳаракат қилди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди

49'. Ал Ҳайдос узоқ масофадан дарвозамиз томон зарба йўллади, бу сафар Қувватов уни қайтариб юборди

47'. Хавфли вазият! Чераннинг ақлли узатмасидан сўнг Машарипов яхши вазиятга чиқиб бораётганди, бироқ ҳимоячи сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

46'. Иккинчи бўлим бошланди

***

45+1'. Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди

44'. Алижонов 3-4 рақибни ортда қолдириб дарвоза томон зарба берди, бироқ уни посбон эгаллаб олди

40'. Габи хавфли вазиятга чиқиб бораётган Машариповни қўполлик билан тўхтатди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди

36'. Ҳамробеков тўпга ўйнади, бироқ ҳар бир контактга ҳуштак чалаётган ҳакам сариқ карточка кўрсатди

32'. Хавфли вазият! Бунежа бирга-бир вазиятга чиқиб келаётганди, Қувватов уни жарима майдонимиз ичида қўполлик билан тўхтатиб қолди. Яхшиямки ҳакам чизиқ ташқарисидан жарима зарбаси белгилади ва Санжарга сариқ билан чекланди

30'. ГООООООООООООЛ! Аъзамов бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозабон майдонига узатди, уни Кримец боши билан дарвозага жойлаб қўйди

27'. Рақиблар қарши ҳужумга таяниб ҳаракат қилишмоқда, бироқ вакилларимизнинг олдинги чизиқдаги ҳаракатлари ўхшамаяпти

20'. Черан пенальти сўраб ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка олди

20'. Ҳамдамов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ унинг зарбаси ҳимоячи туфайли ноаниқ кетди

19'. "Шерлар" хавфли ҳужумни ташкил қилишди, бироқ Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг Алижонов тўпга зарба беролмади

15'. Бурчакдан узатилган тўпга Абдулкарим зарба берди, бироқ тўп ноаниқ кетди

9'. Гол! Хави бу сафар ҳам жарима зарбасини аниқ ижро этди. Қувватов яна томошабин вазифасини бажарди

8'. Рақиблар хавфли жарима зарбаси ишлаб олишди, елкама-елка курашни ҳакам фол деб ҳисоблади

3'. ЗАРБАААА! Машарипов бурчакдан жарима майдонига узатмани амалга оширди, уни ҳимоячилар қайтариб юборишди. Тўп Жалолнинг ўзига келиб тушди, унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади

1'. Учрашув бошланди

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

*****

Эътиборингизга Егор Кримецнинг 30-дақиқада урган голини ҳавола этамиз:

Ас-Садд Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Осиё Чемпионлар лигаси. Бугун "Пахтакор" ўйнайди
08:40
"Пахтакор" Жиддада аламли мағлубиятни қабул қилиб олди ва гуруҳда қолиб кетди
01:57
ОЧЛ. “Кашима Антлерс” уйда ютқазди, “Чонбук”дан ғалаба ва бошқа натижалар
19:42
“Локомотив” – “Ал Райян” учрашуви расмийлари маълум бўлди
00:39