Лука Йовичга АПЛ гранд клубидан қизиқиш бор

“Айнтрахт” клуби ҳужумчиси Лука Йович фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттириши мумкин, дея хабар қилмоқда Goal нашри.

Манбада таъкидланишича, “шаҳарликлар” сербиялик футболчини қўлга киритиш учун ёзда “Реал” билан кураш олиб боришади.

Шундай бўлсада, "Сити"нинг асосий мақсади “Бенфика” вингери Жоау Фелиш бўлиб турибди. Унинг товон пули 120 млн еврони ташкил қилади. Аввалроқ “Сити” ушбу пулни тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди.

21 ёшли Йович ушбу мавсум “Айнтрахт” сафида 41 ўйин ўтказиб, 25 гол ва 7та голли узатмага муаллиф бўлди. Унинг трансфер нархи 55 млн евро атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Ўқилган: 2145
Айнтрахт Лука Йович Манчестер Сити Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича