“Сурхон” – “Андижон”. Превью

27 апрел куни Термиздаги “Сурхон” стадионида 6-тур доирасида “Сурхон” ҳамда “Андижон” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Ушбу учрашувга ҳар икки жамоа икки хил кайфиятда ташриф буюради. Сабаби, 5-тур доирасида “Андижон” водийда воҳанинг “Насаф” жамоаси дарвозасини 3 маротаба ишғол этиб, ғалаба қозонган бўлса, “Сурхон” жамоаси водийда “Навбаҳор” жамоасидан учта гол ўтказиб юбориб, Термизга қуруқ қўл билан қайтиб кетди.

Қуйида жамоаларнинг миллий чемпионатларимизда ўтказган ўзаро учрашувлари статистикасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Жамоалар шу кунгача ўзаро 24 марта учрашган. Ўтказилган 24 та баҳснинг 14 тасида “Андижон” ғалаба қозонган бўлса, 6 та баҳс термизликлар фойдасига ҳал бўлган. Қолган 4 та учрашувда эса томонлар муроса кўчасини танлашган.

“Андижон” жами бўлиб рақиблар дарвозасини 54 марта аниқ нишонга олган бўлса, “Сурхон” жамоаси 32 та гол билан жавоб қайтарган.  

“Андижон” рақибини энг йирик – 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. “Сурхон” эса бир маротаба ҳам йирик ҳисобда ғолиб бўлолмаган.

“Андижон” жамоаси жами ўзаро учрашувларда 46, “Сурхон” эса 22 очко жамғарган.

Ушбу жамоаларнинг Олий лигадаги сўнгги учрашуви сўнгги маротаба 2004 йилнинг 14 август куни Андижон шаҳрида ўтказилган ва унда мезбонларнинг қўли баланд келган – 2:1. Орадан 15 йил ўтиб, ушбу жамоалар 27 апрел куни Термизда баҳс олиб боришади.

Андижон Сурхон Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" – "Навбаҳор": Чераннинг голини томоша қилинг!
18:59
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Ҳожиакбар Алижонов: Бирор ўйин биз учун осон кечмаяпти
20:00