Англия чемпионатининг 35-тур доирасида "Арсенал" клуби "Кристал Пэлас" жамоасини қабул қилди.

Уйинни меҳмонлар шиддат билан бошлашди. Кристиан Бентеке 17-дақиқада ҳисобни очишга эришди. Иккинчи бўлим бошида Месут Ўзил жамоасининг ажойиб комбинациясини муваффақиятли якунлаб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, 61-дақиқада Заа яна "Эвертон"ни олдинга олиб чиқди.

Орадан 8 дақиқа ўтиб Макартур ҳисобни 1:3 кўринишига олиб келди. "Арсенал" клуби қолган вақт давомида ҳужумга зўр беришига қарамай фақатгина Обамеянг 77-дақиқада гол уришга эришди. Шу билан майдон эгалари мағлубиятни тан олишди.

Шу тариқа, "Арсенал" 66 очко билан тўртинчи ўринда қолди. Меҳмонлар эса 12-поғонада кўтарилиб олишди.

Англия чемпионати 35-тур

"Арсенал" – "Кристал Пэлас" 2:3 (0:1, 2:2)

Голлар: 0:1 – 17 Бентеке, 1:1 – 47 Ўзил, 1:2 – 61 Заа, 1:3 – 69 Макартур, 2:3 – 77 Обамеянг.

"Арсенал" – Лено, Женкинсон (Мэйтленд-Найлз, 46), Мустафи, Мавропанос (Ивоби, 46), Колашинац, Эл-Ненни (Торрейра, 68), Гендузи, Ўзил, Косьельни, Обамеянг, Ляказетт.

"Кристал Пэлас" – Гуаита, Уан-Биссака, Уорд, Дэнн, Келли, Миливоевич, Майер (Таунсенд, 80), Куяте, Макартур, Заа, Бентеке (Айю, 78).

Огоҳлантиришлар: Мавропанос (16), Озил (63), Гендузи (68), Уорд (81), Мустафи (85).

***

Ўзилнинг голини томоша қилинг: