Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган "Кардифф" – "Ливерпуль" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Кардифф Сити Стэдиум”да кечган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Ўйин мерсисайдларнинг устунлигида ўтган бўлсада ҳисоб 57-дақиқага келиб очилди, Жординьо Вейналдум бурчакдан узатиб берилган тупга тўхтатмасдан зарба бериб дарвозани ишғол қилди.

Ўйин якунланиши арафасида мезбон ҳимоячилари Муҳаммад Салоҳни жарима майдони ичида қўполлик билан тўхтатишди. Белгиланган пенальтини Жеймс Милнер аниқ бажариб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа, “Ливерпуль” очколарини 88тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга қайтди ва битта захира ўйини бор “Ман Сити”ни икки очкога ортда қолдирмоқда.

АПЛ, 35-тур

Кардифф – Ливерпуль 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар
: 0:1 – 57 Вейналдум, 0:2 – 81, пенальти Милнер.

Кардифф – Этеридж, Манга, Беннетт, Пелтьер, Моррисон, Гуннарссон, Камараса, Мендес-Лэйнг, Роллс (Бакуна, 79), Хойлетт (Мерфи, 83), Ньяссе (Зохоре, 67).

Ливерпуль – Алиссон, Матип, Александер-Арнолд (Гомес, 86), ван Дейк, Робертсон, Хендерсон, Вейналдум, Кейта (Фабиньо, 71; Милнер, 75), Мане, Салах, Фирмино.

Огоҳлантиришлар: Гуннарссон (80), Милнер (90).

***

Вейналдумнинг голини томоша қилинг: