
Испания чемпионатининг 33-туридан ўрин олган “Атлетико” – “Эйбар” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Ипуруа” стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.
Учрашувдаги ягона гол 85-дақиқада урилди. Тома Лемар ўзининг аниқ зарбаси билан мадридликларга уч келтирган голга муаллиф бўлди.
Шу тариқа, “матрасчилар” очколарини 68тага етказиб олишди ва иккинчи поғонада боришмоқда.
Ла Лига, 33-тур
Эйбар – Атлетико 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 85 Лемар.
Эйбар – Дмитрович, Кукурелья, Паулу Оливейра, Хосе Анхель, Жордан, Альварес, Эскаланте, Де Бласис, Орельяна (Леон, 77), Кардона (Кике, 63), Энрик (Шарлес, 83).
Атлетико – Облак, Хименес, Годин, Арьяс (Калинич, 70), Парти, Сауль, Родри Эрнандес, Коке, Витоло (Филипе Луис, 61), Корреа (Лемар, 55), Мората.
Огоҳлантиришлар: Жордан (45), Хосе Анхель (62), Энрик (69), Мората (90).