Ла Лига. 33-тур анонси билан танишинг

Кеча “Алавес” – “Вильярреал” учрашуви (2:2) билан бошланган Примера ўйинлари бугундан яна давом этади.

Мадриднинг “Атлетико”си сафарда “Эйбар” билан куч синашади. Турнир аутсайдерлари ўртасидаги ўйин Мадридда бўлиб ўтади, унда “Райо Вальекано” клуби ўзида “Уэска”ни қабул қилади.

Бугунги дастурни “Барселона” иштирокидаги ўйин якунлаб беради. Каталонлар ўз майдонларида “Реал Сосьедад”ни қабул қилишади. Еврокубокларга йўлланма берувчи ўринлар учун курашаётган меҳмонлар бугунги ўйинда кўк-анорранглиларга етарлича қаршилик туғдиришлари аниқ.

Эртага ҳам бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтади. ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган “Хетафе” ва “Севилья” жамоалари ўзаро тўқнаш келадилар. Бу ҳар икки жамоа учун мавсумдаги энг муҳим ўйин бўлса ажаб эмас.

“Реал” ўз майдонида Бильбаонинг “Атлетик” клубини қабул қилади. Мазкур жамоалар ўртасидаги ўйинлар доим прициппиал руҳда ўтиб келган. Эртага ҳам қизиқарли баҳсга гувоҳ бўлишимиз тайин.

ла лига 33 тур расписания

Ўқилган: 1634
Атлетик Бильбао Атлетико М Барселона Валенсия Вильярреал Испания чемпионати Реал Мадрид Севилья Хетафе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича