Йович “Реал”га ўтишга яқин турибди

“Реал” клуби “Айнтрахт” ҳужумчиси Дука Йовични ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди, дея хабар қилмоқда AS нашри.

Манбада таъкидланишича, томонлар сербиялик футболчининг трансфери борасида келишувга яқин туришибди. Трансфер 50-60 млл еврога баҳоланмоқда. Тушган миқдорнинг 20 фоизи футболчининг собиқ клуби “Бенфика”га кетади.

“Реал” Йович учун курашда “Бавария”ни ортда қолдирган. Аввалроқ унга “Барселона”дан қизиқиш бўлганди, бироқ кейинчалик каталонлар мазкур фикрдан воз кечишганди.

Ушбу мавсум 21 ёшли футболчи Бундеслиганинг 27 ўйинида қатнашиб, 17та голга муаллиф бўлди.

Ўқилган: 2824
Айнтрахт Лука Йович Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича