“Челси” Лондондаги голлар шоусида “Славия”ни таслим этди, “Айнтрахт” сафарда гол эвазига “Бенфика”ни доғда қолдирди

Европа Лигаси мусобақасининг 1/4 финал жавоб баҳсидан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Челси” клуби ўз майдонида “Славия”ни қабул қилди. “Стэмфорд Бридж”да кечган баҳс голларга бой бўлди.

Лондонликлар сафида Педро Родригес дубль қайд этган бўлса, Оливье Жиру ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди. Яна бир вазиятда меҳмонлар футболчиси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Чехларнинг голларига Томаш Соучек ва Петр Шевчик (2та) муаллиф бўлишди.

Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра лондонликлар ярим финалга йўл оладиган бўлишди.

Яна бир ўйинда “Айнтрахт” Франкфуртда “Бенфика”ни қабул қилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди.

Немислар сафида Филип Костич ва Себастьян Роде гол муаллифига айланишди. Шу тариқа, “Айнтрахт” меҳмондаги гол қоидасига кўра кейинги босқичга йўл оладиган бўлди ва ярим финалда “Челси” билан ўйнайди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Европа Лигаси
¼ финал, жавоб баҳси

Челси Англия – Славия Чехия 4:3 (4:1, 0:2)

Голлар
: 1:0 – 5 Педро, 2:0 – 9, автогол Дели, 3:0 – 17 Жиру, 3:1 – 25 Соучек, 4:1 – 27 Педро, 4:2 – 51 Шевчик, 4:3 – 54 Шевчик.

Челси – Аррисабалага, Кристенсен, Эмерсон, Аспиликуэта, Давид Луиз, Баркли (Жоржиньо, 70), Ковачич, Педро (Хадсон-Одои, 87), Канте, Азар (Виллиан, 65), Жиру.

Славия – Коларж, Дели, Боржил, Кудела, Нгаде-Нгаджуи, Масопуст (Олайинка, 52), Соучек, Траоре, Шевчик (Стох, 78), Змргал (Шкода, 85), Крал.

Огоҳлантиришлар: Канте (33), Соучек (53), Кудела (73), Эмерсон (75), Аррисабалага (83), Давид Луиз (89).

Илк ўйин: 1:0.

Айнтрахт Ф Германия – Бенфика Португалия 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар
: 1:0 – 36 Костич, 2:0 – 67 Роде.

Айнтрахт Ф – Трапп, Абраам, Фалетт (Виллемс, 90), да Кошта, Костич, Роде (Торро, 86), Хасебе, Гачинович, Фернандес, Ребич, Йович (Гонсалу Пасиенсия, 76).

Бенфика – Влаходимос, Диаш, Гримальдо, Андре Алмейда (Жонас, 79), Жардел, Фейса, Самарис (Пицци, 70), Рафа Силва (Сальвио, 72), Жедсон Фернандеш, Жоау Феликс, Сеферович.

Огоҳлантиришлар: Абраам (74), Фалетт (78), Ребич (83), Жонас (90).

Илк ўйин: 2:4.

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

***

Педронинг дастлабки голини томоша қилинг:

Ўқилган: 2734
Айнтрахт Бенфика Европа Лигаси Славия Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича