
Европа Лигаси мусобақасининг 1/4 финал жавоб баҳсидан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди.
“Арсенал” клуби сафарда “Наполи”га қарши баҳс олиб борди. “Сан-Паоло” стадионида бўлиб ўтган ўйинда лондонликларнинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг 36-дақиқасида Алексадер Ляказетт меҳмонларни олдинга олиб чиқди ва бу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб берди. Илк учрашувда ҳам муваффақият қозонган инглизлар мусобақадаги иштирокларини давом эттирадиган бўлишди.
Яна бир чорак финал баҳсида “Валенсия” ўз майдонида “Вильярреал”ни қабул қилди ва бу ўйинда ҳам ғалабани қўлга киритди.
13-дақиқада Тони Лато майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Дани Парехо ҳисобни оширди.
“Валенсия” икки ўйин натижисига кўра кейинги босқичга йўл олди. Шу тариқа, “Арсенал” ва “Валенсия” жамоалари финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.
Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.
Европа Лигаси
¼ финал, жавоб баҳси
Наполи Италия – Арсенал Англия 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 36 Ляказетт.
Наполи – Мерет, Кирикеш, Гулям (Мариу Руй, 71), Максимович (Мертенс, 46), Кулибали, Зелиньски, Аллан, Кальехон, Фабиан Руис, Инсинье (Юнес, 61), Милик.
Арсенал – Чех, Косьельни, Монреаль, Колашинац, Папастатопулос, Торрейра, Мэйтленд-Найлз, Джака (Эль-Ненни, 61), Рэмзи (Мхитарян, 34), Обамеянг, Ляказетт (Ивоби, 68).
Огоҳлантиришлар: Инсинье (43), Чех (74).
Илк ўйин: 0:2.
Валенсия Испания – Вильярреал Испания 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 13 Тони Лато, 2:0 – 54 Парехо.
Валенсия – Нето, Диакаби, Ронкалья, Тони Лато, Ферран Торрес, Васс, Парехо (Коклен, 62), Солер (Габриэл, 46), Гедеш (Ли Кан Ин, 68), Гамейро, Санти Мина.
Вильярреал – Фернандес, Руис, Фунес Мори, Коста, Ратиу, Касерес (Форнальс, 64), Тригерос (Хави Фуэго, 74), Педраса, Морланес, Раба (Чуквуэзе, 46), Морено.
Огоҳлантиришлар: Раба (24), Педраса (34), Фунес Мори (53), Ратиу (61), Коклен (88).
Илк ўйинч: 3:1.
***
Ляказеттнинг голини томоша қилинг: