Илдар Сакаев: Бугун катта шодиёна гувоҳи бўлдик

“Андижон” – “Насаф” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Илдар Сакаев қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Бугун катта шодиёна гувоҳи бўлдик. 5-тургача ҳали ғалаба қозонмаган эдик. Қолаверса, бугун дастлабки уй учрашувимизни ўтказдик. Стадионимиз жуда кўркам ҳолга келтирилгани билан биргаликда ўйин давомида стадионда ҳукм сурган атмосфера бизни жуда қувонтирди. Хатто менинг ҳам футболчилик давримга қайтиб, шундай атмосферада майдонга чиқгим келиб кетди.

Бугун бутун Андижон халқи бизни қўллаб-қувватлаб турди. Шунингдек, йигитлар бугун қўлдан келганча ишқибозларимизни хушнуд этиш учун ҳаракат қилишди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик изҳор қиламан. Шунингдек, “Насаф” жамоасига ҳам ажойиб ўйин учун ташаккур, - деди мутахассис.  

Андижон Илдар Сакаев Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Хотира қанотлари" турнирида финалчилар маълум бўлди
07:55
КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30