Эмери: “Наполи”га қарши ўйинда имкониятлар 50 га 50

“Арсенал” клуби бош мураббийи Унаи Эмери Европа Лигаси ¼ финал баҳси доирасида “Наполи”га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Иккала жамоа таркибида ҳам тажрибали футболчилар бор. Бизда буюк тарих бор, рақибда эса кучли мураббий. Иккинчи ўйин бошқача бўлишини биламиз.

Ярим финалга чиқиш имконияти? 50 га 50, биз учун ҳеч нарса ўзгармаган. Биринчи ўйинни уйимизда ўтказдик ва ғалаба ғозондик. Аммо энди “Наполи” майдонида ўйнаймиз, бу жамоа ўз уйида яхши ўйин намойиш қилади.

Анчелотти уч бор ЕЧЛда ғолиб чиққан. Уларда кучли футболчилар бор”, – дейди Эмери.

Ўқилган: 1981
Арсенал Европа Лигаси Наполи Унаи Эмери

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича