Европа Лигаси. Бугун ярим финалчилар аниқланади

Бугун Европа Лигаси мусобақасининг чорак финал жавоб баҳслари ўтказилади.

“Наполи” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилади. Дастлабки ўйинда ишончли ғалабани қўлга киритган Унаи Эмери шогирдлари мазкур устунликдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишади. Ўз навбатида неаполликлар ҳам осонликча таслим бўлмасликлари аниқ.

Лондонинг яна бир жамоаси “Челси” ўз майдонида “Славия”ни қабул қилади. Меҳмондаги баҳсда кўклар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишганди. Ушбу учрашувда чехларни фақат ғалаба қониқтиради.

Испан жамоаларидан ташкил топган жуфтликда ҳам илк ўйинда барчаси деярли аниқ бўлганди. “Валенсия” сафардаги баҳснинг сўнгги дақиқаларида иккита гол уриб “Вильярреал” майдонидан  3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди.

Яна бир қизиқарли ўйин Франкфуртда бўлиб ўтади. Унда “Айнтрахт” клуби “Бенфика”ни қабул қилади. Илк учрашувдаги омадсизлик сабаб ўз дарвозаларидан тўртта тўп олиб чиққан немислар бугун барчасини ўнглашга ҳаракат қилишади.

Учрашувлар бизнинг вақт билан 00:00да бошланади.

Ўқилган: 2351
Айнтрахт Арсенал Бенфика Валенсия Вильярреал Европа Лигаси Наполи Славия Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича