“Айнтрахт” Йовичнинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олди

“Айнтрахт” клуби Лука Йовичнинг трансфер ҳуқуқини “Бенфика”дан сотиб олди. Бу ҳақда немис клубининг расмий сайтида маълум қилинди.

21 ёшли сербиялик ҳужумчи билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, франкфуртликлар Йовични 2017 йилнинг ёзида “Бенфика”дан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишганди. Мазкур мавсум Бундеслигада 27 ўйин ўтказган футболчи 17 гол ва олтита голли пасга муаллиф бўлди.

Аввалроқ Лукага Европанинг бир қатор топ-клубларидан қизиқиш борлиги хабар қилинганди.

Ўқилган: 1800
Айнтрахт Лука Йович

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича