Начо: Агар “Реал”да кимнидир ажратиб кўрсатиш лозим бўлса, бу...

“Реал” клуби ҳимоячиси Начо Фернандес “Леганес”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мавсумни бундай якунлаш осон эмас. Биз бирор нима ютиш мақсадисиз ўйнашга ўрганмаганмиз, бироқ ўзимизда мотивация топишга уринишимиз керак. Мураббийда бу жиҳат бор.

Ушбу мавсум осон гол ўтказиб юборяпмиз. Ҳимоячиларнинг ҳеч бири яхши ўйин кўрсатмаяпти.

Бензема жуда яхши мавум ўтказмоқда, у кўплаб голлар урмоқда, уни кузатиш ёқимли. Агар бу йил кимнидир ажратиб кўрсатиш лозим бўлса, бу Карим”, – дейди Начо.

Ўқилган: 1733
Карим Бензема Начо Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича