“Пахтакор”нинг ОЧЛдаги гуруҳдоши “Ал-Садд” Франк Риберини ўз сафига қўшиб олмоқчи

franck ribery

Қатарнинг “Ал-Садд” жамоаси ёзги трансферлар мавсумида вақтида ўз сафига “Бавария” ярим ҳимоячиси Франк Риберини қўшиб олиши мумкин.

Франциялик футболчи мавсум поёнига етганидан сўнг “Бавария”ни эркин агент сифатида тарк этиши кутилмоқда. Риберига ҳозирда МЛС, Қатар ва Туркиядан таклифлар тушмоқда. Улар орасида “Ал-Садд” жамоаси асосий даъвогар ҳисобланади. Қатарликлар Риберига жуда катта маош ваъда қилишган.

Эслатиб ўтамиз, ушуб жамоада Хави ва Габи сингари машҳур футболчилар тўп сурмоқда. Бу футболчилар ОЧЛнинг 3-тури доирасида “Пахтакор”га қарши Тошкентда бўлган баҳсда майдонга тушди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди ва меҳмонлар сафидаги ҳар икки голни “Барселона”нинг собиқ афсонавий футболчиси Хави киритган эди.

Ўқилган: 2835
Ас-Садд Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор Франк Рибери

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича