"МЮ" Эриксенга жуда катта маош таклиф қилмоқда

The Sun нашри берган хабарга кўра, "Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнаси вақтида "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенни сотиб олишга уруниб кўрмоқчи.

"Қизил иблислар" 27 ёшли даниялик футболчини сотиб оладиган бўлса, Эриксен ҳафтасига 290 минг фунт маош олади. Бу эса унинг "Тоттенхэм"даги маошидан нақд 4 баробарга кўп деганидир.

Эслатиб ўтамиз, Кристиан Эриксен учун Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Эриксен жорий мавсумда "Тоттенхэм" сафида барча мусобақаларда 42та учрашувда майдонга тушди ва 8та гол ҳамда 16та голли пасни амалга оширди.

Ўқилган: 2246
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича