Ковач: Нойер эртага тиббий кўрикдан ўтади. Умид қиламанки, жиддий ҳеч нарса йўқ

"Бавария" клуби бош мураббийи Нико Ковач жамоасининг Германия чемпионати доирасида "Фортуна" устидан қозонилган ғалабага изоҳ бериб ўтди.

"Биз ўйинга жиддий қарадик ва ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Жамоа яхши ўйин кўрсатди ва Бундеслигада етакчиликни яна қўлга олдик. Биринчи поғонани бериб қўйиш ниятимиз йўқ.

Нойер аввал олган жароҳати бўйича майдонни тарк этди. Эртага у тиббий кўрикдан ўтади. Жиддий ҳеч нарса бўлмади деб умид қилиб қоламан", - дейди Ковач.

Эслатиб ўтамиз Нойер учрашувнинг 53-дақиқасида алмаштирилди ва унинг ўрнига бошқа дарвозабон туширилди

Бавария Германия чемпионати Жароҳатлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Де Брюйне ўз суйган футболчиси ҳақида гапириб ўтди
11:31
“Реал” президенти Роналдуни туғилган куни билан табриклади
12:48
Кейн АПЛда 200 та ўйинда 136 та гол урди
07:44
Погбадан ирқчилик қарши чора
00:38