Команнинг дубли "Бавария"га "Фортуна" устидан ғалаба қозонишига кўмак берди

Германия чемпионатининг 29-турида "Фортуна" жамоаси ўз майдонида "Бавария" футболчиларини қабул қилди ва 1:4 ҳисобида таслим бўлишди.

Учрашувда ҳисоб 15-дақиқада очилди. Биринчи голни мюнхенликлар аъзоси Кингсли Коман киритди. Биринчи бўлимнинг охирида Коман дубль қайд этиб жамоасининг устунлигини оширди. Иккинчи бўлимда эса Гнабри ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Ўйин якунига етаётганида Доди Лукебакио орадаги фарқни пенальти ёрдамида қисқартиришга эришган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Лоен Горецка жамоасининг 4-голини урди.

Германия чемпионати 29-тур

Фортуна – Бавария 1:4 (0:2, 1:2)

Голлар: 0:1 – 15 Коман, 0:2 – 41 Коман, 0:3 – 55 Гнабри, 1:3 – 89, пенальти Лукебакио, 1:4 – 90 Горетцка.

“Фортуна” – Рензинг, Каминьски, Айхан, Хоффманн, Штегер, Циммерманн, Баркок, Зоботтка (Моралес, 67), Раман, Хеннингс (Лукебакио, 68), Ковнацки (Усами, 80).

“Бавария” – Нойер (Ульрайх, 53), Киммих, Зюле, Алаба, Хуммельс, Коман, Алькантара, Мартинес, Гнабри (Хамес, 80), Левандовски, Мюллер (Горетцка, 70).

Четлатиш: Айхан (20).

Бавария Германия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бундеслига. Сўнгги тур ўйинларининг бошланғич таркиблари маълум
17:38
"Бавария" Коутиньони ижарага олади
07:00
"РБ Лейпциг" - "Бавария": Таркиблар!
21:19
Роббен умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У ноябрь ойидан буён майдонга тушмаяпти
07:38