ЕЧЛ. «Барселона» – «МЮ ва «Ювентус» – «Аякс» ўйинларига ҳакамлар тайинланди

УЕФА Европа Чемпионлар лигаси ¼ финал жавоб баҳсидан ўрин олган сешанба кунги баҳсларига ҳакамлар тайинлади.

 «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» учрашувини немис ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Бош ҳакам: Феликс Брих, қанотларда – Марк Борш ва Штефан Лупп.

Тўртинчи ҳакам – Павел Краловец (Чехия). VAR – Бастиан Данкерт ва Марко Фриц.

«Ювентус» – «Аякс» баҳсида франциялик ҳакамлар ишлашади.

Бош ҳакам – Клеман Тюрпен, ёрдамчилари – Николя Дано ва Сириль Грингор.

Тўртинчи ҳакам – Бенуа Бастьен. VAR – Николя Ренвиль ва Франсуа Летексье.

Ўқилган: 2392
Аякс Барселона Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Юнайтед Ҳакамлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича