Германия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган 4та учрашув якунланди.
Леверкузеннинг "Байер" жамоаси сафарда "Штутгарт"га қарши майдонга тушди ва 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Бременда "Вердер" ўз майдонида "Фрайбург"ни қабул қилган ҳолда 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Чемпионлар лигаси учун курашаётган "РБ Лейпциг" уйда "Вольфсбург"ни қабул қилиб, Кампль ва Вернер томонидан киритилган голлар эвазига ғалаба қозонди ва учинчи ўринда қолди.
Бундеслига, 29-тур
"Ганновер" – "Боруссия М" - 0:1
Гол: 0:1 – 53 Раффаэл.
"Вердер" – "Фрайбург" - 2:1
Голлар: 1:0 – 76 Классен, 2:0 – 84 Гебреселасси, 2:1 – 90+3 Вальдшмидт
"Штутгарт" – "Байер" - 0:1
Гол: 0:1 – 64, пенальти Ҳавертц.
Четлатиш: Аскасибар (90, Штуттгарт).
"РБ Лейпциг" – "Вольфсбург" - 2:0
Голлар: 1:0 – 16 Кампль, 2:0 – 28 Вернер
Бундеслига. "РБ Лейпциг" "Вольфсбург"ни енгиб учинчи ўринда қолди ва бошқа натижалар
Ўқилган: 2230