"Барселона" клуби "Уэска"га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибга олтита асосий футболчиларини киритмади

“Барселона” клуби Ла Лига 32-тури доирасида “Уэска”га қарши кечадиган баҳсда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар қайдномасини эълон қилди. Каталонлар бош мураббийи Эрнесто Вальлерде заявкага 18 футболчини киритди.


Ушбу баҳсни  Херард Пике, Иван Ракитич, Серхио Бускетс, Луис Суарес, Лионель Месси ва Серхи Роберто каби футболчилар ўтказиб юборишади.

Ўйин қайдномасига киритилган футболчилар билан танишинг:

Дарвозабонлар: Марк-Андре тер Стеген, Яспер Силессен.

Ҳимоячилар: Нелсон Семеду, Самуэль Умтити, Клеман Лангле, Хорди Альба, Жейсон Мурильо, Жан-Клер Тодибо, Мусса Ваге.

Ярим ҳимоячилар: Филиппе Коутиньо, Карлес Аленья, Артуро Видаль, Артур, Малком, Рикард Пуч, .

Ҳужумчилар: Усмон Дембеле, Кевин Принс Боатенг, Абель Руис.

“Уэска” – “Барселона” учрашуви бугун 19:15да бошланади. Эслатиб ўтамиз, янаги ҳафта каталонларни “МЮ”га қарши баҳс кутиб турибди.

Ўқилган: 2615
Барселона Испания чемпионати Уэска

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича