Почеттино: Кейн ушбу мавсум майдонга тушиш имконияти кам. Атиги 5 ҳафта қолди

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа ҳужумчиси Харри Кейннинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди. Футболчи "Манчестер Сити" жамоасига қарши ўйинда жароҳат олган эди.

"Кеча у кўрикдан ўтди. Ушбу ҳафта яна бир мутахассис кўригидан ҳам ўтиши керак. Кўрамиз, нима бўлар экан.

У жуда ҳам ёқимли йигит. Албатта Кейн хафа бўлди. Лекин у оптимист ва биз буни яхши биламиз ва имкон қадар тезроқ сафга қайтишини кутиб қоламиз.

Агар биз Европа чемпионлар лигаси финалига йўл олсак, унинг сафга қайтиши учун 5 ҳафта вақт бўлади ва у бизга финалда ёрдам беради. Кўрамиз. Лекин бунинг эҳтимоли кам, жуда ҳам қийин. Унинг вазиятини ўрганиб чиқиш лозим албатта. Мутахассис кўригидан кейин аниқ маълумот маълум бўлади", - дейди Почеттино.

Жароҳатлар Маурисио Почеттино Тоттенхэм Харри Кейн
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Сити" собиқ ҳужумчиси Туркия ёки Италияда тўп суриши мумкин
16:38
"Ньюкасл" клуби Бельгия терма жамоаси устозига қизиқиб қолди
13:16
"Вулверхэмптон" А Сериядан футболчи олиб келишга яқин турибди
15:11
"Ливерпуль"нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси маълум бўлди
13:16