ЕЛ. “Челси” сўнгги дақиқалардаги гол эвазига Прагада ғалаба қозонди, “Бенфика” ўзида “Айнтрахт”га имкон қолдирмади

Европа Лигаси мусобақасининг чорак финал илк баҳсидан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Челси” клуби Прагада “Славия” меҳмони бўлди. Учрашувда ҳисоб 86-дақиқага келиб очилди. Маркос Алонсо лондонликларга муҳим ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

“Бенфика” ва “Айнтрахт” жамоалари ўртасидаги ўйин голларга бой бўлди. Немислар 20-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолишди.

Мезбонлар сафида 19-ёшли футболчи Жоау Фелиш хет-трик қайд этган бўлса, яна бир голга Рубен Диаш муаллиф бўлди. Франкфуртликлар сафида Лука Йович ва Гонсалу Пасиенсиялар тўп киритишди.

Юқоридаги учрашувларда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Европа Лигаси
Чорак финал, илк ўйин

Славия Чехия – Челси Англия 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 86 Алонсо.

Славия – Коларж, Дели, Боржил, Цоуфал, Нгаде-Нгаджуи, Траоре, Крал, Шевчик, Масопуст (Гушбауэр, 74), Стох (Змргал, 64), Олайинка (ван Бюрен, 82).

Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Кристенсен, Ковачич (Канте, 68), Жоржиньо, Педро (Азар, 59), Баркли (Лофтус-Чик, 75), Виллиан, Жиру.

Огоҳлантириш: Цоуфал (83).

Бенфика Португалия – Айнтрахт Ф Германия 4:2 (2:1, 2:1)

Голлар: 1:0 – 21, пенальти Жоау Фелиш, 1:1 – 40 Йович, 2:1 – 43 Жоау Фелиш, 3:1 – 50 Диаш, 4:1 – 54 Жоау Фелиш, 4:2 – 72 Гонсалу Пасиенсия.

Бенфика – Влаходимос, Диаш, Гримальдо, Коршья (Пицци, 66), Жардел, Рафа Силва (Сеферович, 60), Жедсон Фернандеш, Серви, Самарис (Живкович, 85), Жоау Фелиш, Фейса.

Айнтрахт Ф – Трапп, Абраам, Хинтереггер, да Кошта, Ндика, Хасебе, Костич, Фернандес, Роде (Гачинович, 85), Ребич (Гонсалу Пасиенсия, 68), Йович (де Гузман, 60).

Огоҳлантиришлар: Йович (4), Ребич (26), Самарис (82).

Четлатиш: Ндика (20).

Алонсонинг голини томоша қилинг:

Ўқилган: 3053
Айнтрахт Бенфика Европа Лигаси Славия Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича