ФИФА ЖЧ-2022 иштирокчиларини 48тага етказиш борасида катта қадам ташлади

ФИФА 2022 йилги жаҳон чемпионатининг айрим ўйинларини Уммон ва Қувайтда ўтказиш вариантини кўриб чиқмоқда, дея хабар қилмоқда AP News нашри.

Манбада таъкидланишича, Қувайт ва Уммон мамлакатлари ЖЧ-2022 мусобақасини ўтказишда Қатарга ёрдам беришга тайёр эканликларини айтишган.


Ташкилот айни дамда ЖЧ-2022 иштирокчиларини 32тадан 48тага кўпайтириш устида ишламоқда. Жамоалар сонини ошириш Қатар учун оғирлик қилади ва бунинг учун айрим ўйинларни бошқа малакатда ўтказиш керак бўлади.


Хабар қилинишича, ФИФА юқоридаги давлат вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. Ташкилот президенти Жанни Инфантино яқинда расмий ташриф билан Уммон ва Қувайтда бўлганди.


Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Канада ва Мексикада ўтадиган ЖЧ-2026 мусобақасида 48та жамоа иштирок этиши расман тасдиқанган.

ЖЧ-2022 саралаши ФИФА фаолиятига доир
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ESPN нашри 2018 йилнинг энг машҳур спортчиларни эълон қилди. Роналду биринчи, Месси эса...
13:10
Хави: Рақиб ҳеч қачон тўп билан муносабатда бўлмаслигини истайман
11:27
Франция термаси Туркияга қарши ўйин олдидан ғалаба қайд этди
04:41
"ПСЖ" Неймарга янги шартнома таклиф қилди, ўйинчи келажаги ҳақида ўйламоқда
10:20