Баҳодир Жалолов титул камари учун кечган жангда ғалаба қозонди

Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов бугун профессионал боксдаги олтинчи жангини ўтказди. АҚШнинг Нью-Йорк штатида “NABF Junior Heavyweight Title” титул камари учун кечган баҳсда вакилимиз ўз устунлигини намойиш қилиб, якунда ҳам чиройли ғалабани тантана қилди.

Америкалик Брендан Барретга қарши рингга кўтарилган Баҳодир жанг тўлиқ якунига етмасдан, аниқроғи, биринчи раунднинг ўзида рақибини нокаутга учратди. Таъкидлаш жоиз, жанг санасига бир кун қолганда рақиб ўзгарган эди. Бироқ бу ҳолат юртдошимизга сира ҳалал бермади.

Шу тариқа юртдошимиз ўзининг олтинчи жангини ҳам муддатидан аввал якунлаб, “NABF Junior Heavyweight Title” титул камарини қўлга киритиш билан бирга супер оғир вазн тоифасининг рейтингида янада юқори поғонага кўтариладиган бўлди.

Энди боксчимиз 16-27 апрель кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этиш учун терма жамоа ихтиёрига қўшилади.

UFF.uz Спорт Баҳодир Жалолов Бокс
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ХОҚ Ижроия қўмитаси Токио-2020 Олимпиадаси учун бокс бўйича йўлланмалар қай тартибда ўйналишини эълон қилди
09:22
Велоспортчиларимиздан навбатдаги медаль. Беҳзодбек Раҳимбоев Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори
03:56
Марокаш Гран-присида умумжамоа бўйича иккинчи ўринни эгалладик
03:50
Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
01:19