"Барселона" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси ҳозирда "Виссел Кобе"да тўп сурувчи Андрес Иньеста Каталония жамоасида Мессининг роли ҳақида фикр билдириб ўтди.
- "Барселона" клубида Мессига бўлган қарамлик борми?
- Яхши ҳам шу бор! Бу ерда гап ўзига хос футболчи ҳақида кетмоқда. У бир неча йиллар давомида барча ўйинларда натижа қайд этиб келмоқда.
Бошқа ўйинчилар ҳам жамоа учун ҳудди шундай муҳим ўйинчи бўлиши керак, чунки охир оқибат жамоа ҳаммасидан устун. Аммо "Барселона" клубида бошқаларда йўқ қуроли бор, - дейди Иньеста.
Иньеста "Барселона"даги Мессига бўлган боғлиқлик ҳақида: Яхшиям шу бор экан!
Ўқилган: 2520