"Боруссия Д" Азар трансфери учун 40 млн евро сарфлайди

Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Торган Азар фаолиятини “Дортмунд”да давом эттириши мумкин.

Kicker нашрининг хабар қилишича, бельгиялик футболчи “Боруссия” Дортмунд сафига ўтишни истамоқда. Таъкидланишича, футболчи “арилар” билан оғзаки келишувга эришган.

Гладбахлар Торган траснферидан 40 миллион евро атрофида маблағ ишлаб олишни мўлжаллашмоқда. Томонлар келишув имзолашга яқин туришибди.

“Боруссия” Азарга “Челси”га йўл олган Кристиан Пулишичнинг ўринбосари сифатида қарашмоқда. Bild нашрида хабар қилинишича, дортмундликлар Пулишични трансфер қилаётган пайтда “Челси”ни Торганнинг шартномасида кўрсатилган сотиб олиш ҳуқуқи ҳақидаги банддан воз кечишга кўндирган.

Ўқилган: 2189
Боруссия Д Боруссия М Торган Азар Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича