Испания суперкубогининг финали бошқа давлатда ўтказилади

Испания қироллиги футбол федерацияси мамлакатнинг суперкубоги ва кубок ўйинлари учун янги форматни тасдиқлаш арафасида.

Эндиликда суперкубок "Тўртлар финали" форматида ўтказилади ва ҳар йили январь ойида Испаниядан ташқарида ўтказилади. Ушбу ғоя бир неча йиллар давомида тадбиқ қилиниши кутилмоқда. Ушбу лойиҳани федерация раҳбари Луис Рубиалес тақдим этди.

Испания кубогида эса эндиликда ярим финал ўйинларигача иккита ўрнига биттадан учрашув бўлиб ўтади. Барча дивизион клублари мусобақани биринчи босқичдан бошлашади. Қуйи лига вакиллари ўйинларни ўз майдонида ўтказишади.

Шу билан бирга Испания суперкубогига йўл олган жамоалар кубокни биринчи турдан эмас 1/16 финалда бошлашади.

Федерациянинг бош ассамблеяси ушбу ўзгаришларни яқин кунларда тасдиқлайди.

Ўқилган: 1807
Испания кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича