"Пахтакор" ўз майдонида "Ас Садд" билан жанговар дуранг қайд этди. Шарҳ, статистика ва голлар!

Осиё Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ас Садд" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляция қилиб бордик.

ОЧЛ, 3-тур

"Пахтакор" – "Ас Садд" 2:2 (2:2, 0:0)
9 апрель, 19:00, "Пахтакор"

Голлар: 0:1 - 6 Хави, 1:1 - 9 Алижонов, 1:2 - 16 Хави, 2:2 - 41 Черан

“Пахтакор”: 35. Санжар Қувватов, 3. Хожиакбар Алижонов, 7. Садриддин Абдуллаев (Сардор Собирхўжаев, 69), 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Драган Черан, 11. Игорь Сергеев (Марат Бикмаев, 65), 17. Достон Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 88), 20. Одилжон Ҳамробеков, 23. Шерзод Азамов, 29. Владимир Козак, 34. Фаррух Сайфиев.
Захира: Ҳамроев, Акром Комилов, Жасур Яхшибоев, Марко Симич.

"Ас Садд": 22. Мешаал Аисса Баршам, 2. Педро Корреа, 5. Жунг Ву Йон (Салим Ал Ҳажри, 76), 6. Хави (Али Асадилла, 82), 11. Бағдод Бунеджа, 12. Ҳамид Исмоил Халифа, 14. Габриэл Луис Аренас, 15. Тоқиқ Салмон, 16. Булем Ҳухи, 66. Ёсир Иса (Ҳасан Ал Ҳайдос, 60), 78. Акром Афиф.
Захира: Жеҳад Муҳаммад, Ҳассан Аҳмад, Мешаал Иброҳим, Баҳаа Эллези.

Огоҳлантиришлар: Корреа (32), Афиф (47)

УЧРАШУВ СТАТИСТИКАСИ БИЛАН ТАНИШИНГ:

Пахтакор - Ас-Садд статистикаси

***

90+4'. Ўйин тугади! 2:2

90+3'. Рақиблар чап қанотдан хавфли ҳужум ташкил қилишди ва бурчак зарбаси ишлашди

90'. Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди

89'. Машариповга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

88'. "Пахтакор"да сўнгги ўзгариш: Ҳамдамов ўрнига Сидиқов туширилди

87'. Вакилларимизда чарчоқ аломатлари сезилмоқда

83'. ЗАРБААА! Сайфиевнинг узатмаси зарбага айланиб кетди, ҳимоячи жамоасини голдан қутқариб қолди

82'. Рақибларда ўзагриш: Хави ўрнига Али Асадилло тушди

78'. Қатарликлар устунликни ўз қўлларига олишди ва қатор ҳужумлар ташкил қилишмоқда

76'. "Ас Садд"да згариш: Ву Йон ўрнига Салим Ал Ҳажри туширилди

75'. ЗАРБААААА! Вакилларимизнинг чиройли комбинациясини Сардор хавфли зарба билан якунлади

70'. Зарбааа! Қувватов ўз ўрнида! Санжар Афиф томонидан жарима майдони ташқарисидан йўлланган кучли зарбани бартараф этди

69'. Вакилларимизда иккинчи ўзгариш: Абдуллаев ўрнига Собирхўжаев тушди

68'. Хавфли вазият! Бунеджаҳ бурчакдан узатилган тшпни боши билан давроза томон йўналтирди, яхшиямки у ноаниқ чиқди

65'. "Пахтакор"да кутилган ўзгариш: Сергеев ўрнига Бикмаев тушди

63'. Хавфли вазият! Черан битта пас билан Сайфиевни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Аммо дарвозабон таваккал қилиб тўпни қайтариб юборди

60'. Рақибларда ўзгариш: Исо ўрнига Ал Ҳайдос тушди

57'. ЗАРБАААА! Черан боши билан дарвоза томон зарба берди, аммо бироз ноаниқ!

57'. Хавфли вазият! Достон ўнг қанотдан жарима майдони ёриб кирди, аммо унинг унинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб ташқарига чиқиб кетди

56'. Ҳамид Исмоил асабларини жиловлай олмаяпти

53'. "Ас Садд" футболчилари фаолликни оширишди ва дарвозамиз олдида бир нечта хавфли вазиятлар яратилди

50'. Алижонов Бунеджаҳни қўполлик билан тўхтатди, марокашлик футболчи яна ҳакамдан сариқ беришни талаб қилмоқда

47'. Қарши ҳужумга ўтиб кетишимиз мумкин эди, бироқ Габи қўли билан тўпни уриб юборди. Ҳакам жим...

47'. Афиф Машариповнинг юзига тирсаги билан очиқчасига зарба берди ва сариқ карточка олди

46'. Иккинчи бўлим бошланди!

***

45+2'. Биринчи бўлим тугади. "Пахтакор": "Хави" 2:2

45'. Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди

44'. Рақиб футболчилари асабларини жиловлай олишмаяпти. Ҳар бир вазият учун ҳакамдан сариқ карточка сўрашмоқда

41'. ГООООООООООООООООЛ! Черан! Драган чап қанотдан узатилган тўпга боши билан зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб дарвозадан жой олди

39'. Ох қандай ўйин! Вакиллармиз рақибни жарима майдониши "қамаб" қўйишди. Бир нечта зарбаларни ҳимояилар қайтаришди

38'. ЗАРБАААА! Абдуллевнинг 18 метрлардан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди

32'. Педро Корреа майдон марказида Черанга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди

31'. Рақибларнинг саноқли ҳужумларидан бири самарасиз чиқди

28'. Чераннинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди

27'. Ҳамдамов рақиб жарима майдони ёнида жарима зарбаси ишлаб олди

24'. Хавфли вазият! Афиф ўнг қанотда тўпни қабул қилиб олди ва жарима майдониша узатма берди, Бунеджанинг зарбасига аниқлик етишмади

22'. Алижонов Абдуллаевни зарба учун қулай нуқтага чиқарли, аммо Садриддиннинг зарбаси ўта ноаниқ кетди

21'. Машарипов чап қанотда бир неча рақибни алдаб жарима майдонига узатма амалга оширди, бироқ уни дарвозабон эгаллаб олди

20'. Қатарликлар икки бор бурчак зарбасини ижро этишди, бироқ хавфни ҳимоячиларимиз бартараф этишди

16'. ГОЛ! Хави. Испаниялик футболчи "заргарона" зарба билан Қувватовни доғда қолдирди

15'. Жарима майдонимиз ёнида хавфли жарима зарбаси белгиланди

13'. Ҳамдамов ўнг қанотда тўпни қабул қилиб олди ва жарима майдонига ёриб кирди, бироқ унинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишди

12'. Чап қанотдан навбатдаги ҳужум! Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди

9'. ГОЛ!!! Алижоноооооов! СУПЕР ГОЛ! Машарипов томонидан жарима майдонига узатилган тўп ҳимоячиларга тегиб Ҳожиакбарга келиб тушди. Алижонов 20 метрлардан тўхтатмасдан зарба бериб тўпни дарвозага "михлаб" қўйди

7'. Машарипов чап қанотда яна фаоллик кўрсатди, бироқ узатма амалга оширилаётган вақтда офсайд қайд этилди

6'. ГОЛ! Хави жарима майдони ташқарисида ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни очди

4'. Рақиблар ҳам олдинга ўтишга уриниб кўришди, аммо бу самарасиз чиқди

2'. Дастлабки ҳужум бизда! Машарипов чап қанотдан ҳужумга ўтиб, тўпни дарвоза томон йўналтирди. Бироқ унинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди

1'. Ўйин бошланди!

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

Ассалому алейкум. Бугун Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ОЧЛ-2019 3-тур доирасида Қатарнинг "Ас Садд" жамоасини қабул қилади.

*****

Алижоновнинг голини томоша қилинг:

Ўқилган: 6281
Ас-Садд Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича