"Эвертон"дан ютқазиб қўйган "Арсенал" жамоаси айни пайтда руҳий тикланиш билан банд. Клуб дарвозабони Бернд Лено "тўпчилар" мухлисларига қуйидагиларни айтди:

"Биз ишлашда давом этишимиз керак. Фақат ишлаш ва ўз услубимизга содиқ қолсак, натижа бўлади.

Нима бўлишига қарамасдан давом этиш лозим. Биз ҳали ҳам яхши вазиятда турибмиз".