Футбол баҳори юртимизда кезиб юрибди. Ўзбекистон Суперлигаси қизғин паллага кириб улгурди. Халқаро миқёсда эса, Осиё Чемпионлар лигаси муҳим онларни бошидан ўтказмоқда.

Юртимиз шаънини икки Тошкент жамоаси - "Пахтакор" ҳамда "Локомотив"лар ҳимоя қилишмоқда. Бу ҳам ўзига яраша шарафдир.

Биз футбол мухлисларидан ушбу икки клубимизни бевосита стадионлардан туриб қўллаб-қувватлашни сўраб қолардик. Зеро, ишқибози кўп майдонда ғалабалар бўлади.

"Пахтакор" ва "Локомотив"да имкон қадар узоқроққа боришни кутиб қоламиз.