“Уотфорд” клуби Англия Кубоги ярим финалида “Вулверхэптон”ни мағлубиятга учратди (3:2).
“Қовоғарилар” 79-дақиқагача 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётгандилар, бироқ Жерар Делофеу ҳисобни қисқартирди, сўнгра Трой Дини ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимларда Делофеу дублини нишонлаб жамоасини финалга олиб чиқди.
Шу тариқа, “Уотфорд” ўз тарихида иккинчи бор Англия Кубоги финалида ўйнайди. Биринчи марта жамоа 1984 йилда бу ишни уддаланганди. Ўшанда жамоа “Эвертон”га ютқазиб қўйганди.
Финалда “Уотфорд” клуби “Манчестер Сити” билан баҳс олиб боради.
"Уотфорд" ўз тарихида иккинчи марта Англия Кубоги финалига чиқди
Ўқилган: 2271