Мадриднинг "Реал " клуби Ли Лига 30-тури доирасида «Валенсия»га қарши кечадиган баҳсда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар қайдномасини эълон қилди. "Қироллик клуби" бош мураббийи Зинедин Зидан заявкага 19 футболчини киритди.
Таркибга Рафаэль Варан, Тони Кроос, Лука Модрич ва Марко Асенсио каби ўйинчилар қайтишган. Учрашувни Начо Фернандес, Федерико Вальверде, Маркос Льоренте, Браим Диас ва жароҳат сабаб Тибо Куртуа, Дани Карвахаль ва Винисиус Жуниорлар ўтзазиб юборишади. Шунингдек, заявкага «Кастилья» дарвозабони Моха Рамос ҳам киритилган.
Ўйин қайдномасига киритилган футболчилар билан танишинг:
Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Люка Зидан, Моха Рамос.
Ҳимоячилар: Хесус Вальехо, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Марсело, Альваро Одриосола, Серхио Регилон.
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Марко Асенсио, Иско, Дани Себальос.
Ҳужумчилар: Мариано Диас, Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес.
"Валенсия" – "Реал" учрашуви бугун тунда бизнинг вақт билан 00:30да бошланади.
"Реал " клубининг "Валенсия"га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркиби маълум
Просмотров: 5745