Терма жамоалар учун ажратилган ФИФА кунларида “Реал” футболчилари Евро-2020 саралаш баҳслари ва ўртоқлик ўйинларида қатнашдилар.
Серхио Рамос ва Рафаэль Варанлар ўз термалари сафида гол уришга муваффақ бўлишди. Шунингдек, Гарет Бэйл, Марко Асенсио, Дани Себальос, Лука Модрич, Кейлор Навас, Тибо Куртуа, Хесус Вальехо, Федерико Вальверде, Тони Кроос ва Серхио Регилон каби футболчилар терма жамоа ўйинларида иштирок этишди.
Испания – Норвегия (2-1)
Мальта – Испания (0-2)
Евро-2020 саралашининг илк турида Рамос, Асенсио ва Себальослар майдонга тушишди, Серхио ушбу баҳсда жамоасининг ғалаба тўпини урди. Мальтага қарши ўйинда Рамос ва Асенсио майдонда ҳаракат қилишди.
Бельгия – Россия (3-1)
Кипр – Бельгия (0-2)
Куртуа Евро-2020 саралаш баҳслари доирасидаги икки ўйинда ҳам Бельгия термаси дарвозасини ҳимоя қилди. Россияга қарши ўйиндаги хатоси голга олиб келганини айтмаса, қолган вазиятларда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди.
Хорватия – Озарбайжон (2-1)
Венгрия – Хорватия (2-1)
ЖЧ-2018 финалчилари саралаш босиқичини ғалаба билан бошлашди, бироқ иккинчи турда аламли мағлубиятни қабул қилиб олишди. Лука Модрич иккала ўйинда ҳам майдонга тушди.
Молдова – Франция (1-4)
Франция – Исландия (4-0)
Амалдаги жаҳон чемпионлари ва ушбу мусобақанинг финалчилари илк ўйинда Молдавияни йирик ҳисобда енгишди, унда қаймоқранглилар ҳимоячиси иккинчи голни урди. Исландияга қарши кечган ўйинда ҳам Варан 90 дақиқа ўйнади.
Уэльс – Тринидад ва Тобаго (1-0)
Уэльс – Словакия (1-0)
Уэльс терма жамоаси дастлаб ўртоқлик ўйинида Тринидад ва Тобагони, сўнгра Евро саралашида Словакияни минимал ҳисобда енгди. Бэйл иккинчи ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.
"Реал" футболчиларининг терма жамоа ўйинларидаги натижалари
Просмотров: 4721