«Реал» клубининг чап қанот ҳимоячиси Серхио Регилон Испания ёшлар терма жамоасидан чақирув олди. Футболчи Руминияга қарши ўйин олдидан Onda Cero радиоси журналистларига интервью берди.

Шерикларининг хазиллари ҳақида

«Терма жамоага илк бор чақирилишим ва шерикларим бундан фойдаланишди. Аммо ҳаммаси жойида».

Класикода Месси билан юзага келган муаммолар ҳақида

«Сен класикода соатига минг километр тезлик билан ҳаракат қиласан, ўзингни бошқара олмай қоласан ва ҳар хил сўзларни айтиб юборасан. Аммо тушунинг, бундай нарсаларнинг барчаси майдонда қолиб кетади, кейинчалик бу ҳақида гапириш сени асабийлаштиради».

Терма жамоадаги дебют қилиш орзуси ҳақида

«Пайшанба куни майдонга тушаманми ёки йўқ, билмайман. Умид қиламанки, буни амалга ошираман ва дебют қиламан».

«Реал» мухлисларининг қўллаб-қувватлаши ҳақида

«Амалга оширилган ишларга кўз юмиб бўлмайди ва одамлар буни кўриб турибди, шу сабаб, улар мени бунда айблай олмайдилар. Шунингдек, улар академия тарбияланувчиси бўлганим учун ҳам мен учун қайғурадилар».

Марсело ҳақида

«У ҳақиқатда содда йигит. Менинг у билан алоқаларим яхши. Марсело – жамоанинг асосий таркиб ўйинчиси».