Туркияда бош ҳакам муборак Рамазон ҳурмати расмий ўйинни 10 дақиқага тўхтатиб, футболчиларга енгил таомланиш имкониятини яратди. Гап мамлакат чемпионати иккинчи лигаси доирасидаги «Гиресунспор» - «Анқара» учрашуви ҳақида кетмоқда. Хуллас, ҳакам рухсати билан ҳар икки жамоа футболчилари майдонда оғиз очишди, банан ва хурмо тановул қилиб, сув ичиб олишди. Диққат қилинг, ушбу ифторлик видеолавҳаси ижтимоий тармоқларда кучли вирус эффектини юзага келтирди - қисқа вақт ичида 8 минг ретвит ва 3,5 миллион марта томоша!
Кўплаб мамлакатларда Рамазон ойига тўғри келган ўйинлар ифторлик вақтидан олдин ёки кейинга сурилди. Туркияда эса айрим учрашувлар ва ифторлик вақти кесишмоқда, барибир. Эътиборли томони, «Гиресунспор» - «Анқара» ўйинида кўзда тутилмаган танаффус футболчилардан бирининг жароҳатланиб, шифокорлардан тиббий ёрдам олиш вақтига тўғри келди. Яъни мамлакат чемпионатида ўйинлар давомида ифторлик учун расмий танаффус белгиланган эмас.
Туркиядаги ҳолат 2018 йилги ажиб воқеани эслатди. Ўшанда Тунис терма жамоаси дарвозабони Муэ Ассан ЖЧ олдидан ташкиллаштирилган ўртоқлик учрашувида худди жароҳатлангандек майдонга ётиб олганди. Натижада шифокорлар киперга қараётган паллада тунислик футболчилар оғиз очиб, бир луқмадан таом ейишганди. Ассан кейинроқ португалияликларга қарши кечган ўша баҳсда чиндан ҳам, симуляция ишлатганини тан олди: «Ҳа, барчаси ҳақиқат - мураббий кўрсатмаси билан симуляция ишлатдим. Жамоада ҳамма ҳам рўза тутмайди. Агар ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз ҳам, оғиз очишингиз мумкин». Ҳа, Исломда рўзани тўхтатиб туриш мумкин, фақат сабаблар туфайли, албатта (хасталик, ҳомиладорлик...).
Ўша 2018 йили мисрлик Муҳаммад Салоҳ ҳам рўзани тўхтатиб турган. Ҳар ҳолда, «Ливерпуль» физиотерапевти ҳужумчи ЧЛ финалига 3 кун қолганида одатдаги тартиб бўйича овқатлангани ва ҳал қилувчи баҳсдан кейин яна рўза тута бошлаганини маълум қилганди. Журналистлар кейинчалик шу баҳона Юрген Клоппдан Рамазонга муносабати, Салоҳ ва Садио Мане ҳақида кўп сўрашди. Германиялик мутахассис эса ҳар сафар бир хил жавоб берди: «Барчаси шахсий масала, ўйлашимча, рўзадорлик уларнинг ўйинига таъсир кўрсатмайди»....
Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин...