“Юнайтед” ўзига-ўзи муаммо яратиб олди ва уни ечди. “МЮ” “Саутгемптон”га прессинг уюштириш учун  ўйинни марказда ромб ҳосил қилган ҳолда бошлади (Матич - Фред, Ван де Бек – Бруну).

Натижа ёмон бўлмади. Аммо “Юнайтед” стандарт вазиятлардан 2 та гол ўтказиб юборди.

Биринчи стандарт: Уорд-Проуз бурчакдан тўпни оширди, Беднареку бош билан зарба беришига ҳеч ким халақит қила олмади.

Иккинчи стандарт: энди Уорд-Проузнинг ўзи жарима зарбасидан тўпни тепиб голга айлантирди. Де Хеа тўп ташланган эди, аммо улгурмади.

Уорд-Проуз жарима зарбаларидан унумли фойдаланмоқда.  Футболчи машғулотларда ҳам ҳафтасига 10-12 марта жаримадан зарба бериб, шуғулланиб туради.

“Менга пенальтидан кўра жаримадан гол уришга имконият кўпроқ бўлади”. “Саутгемптон” сардори жаримадан голлар уряпти ва Бекхэмнинг мухлиси ҳисобланади.

Рой Кин эса Де Хеани танқид остига олишдан чарчамаяпти.

“У охирги пайтлар яхши ўйин кўрсатяпти, аммо мен унинг мухлисига айлана олмадим. У жуда кўп хатолар қилади. АПЛдаги 10 йилида атиги битта соврин ютган. У сэйвлар қилганда одамлар жудаям кўкка кўтариб юборишади. Унинг баъзи хатолари кечирилмас деб ҳисоблайман”.

Иккинчи бўлимда Де Хеа ўрнига Хендерсон майдонга тушди. Де Хеанинг жароҳати ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг