Каталонияликлар “Ювентус”ни мағлуб этган бўлса-да, жудаям зўр ўйин ўтказди дея олмаймиз. Келинг, футболчиларга қўйилган балларга назар соламиз.
Нето. 6,5 балл. Шунчаки нормал ўйин ўтказди. Офсайддан урилган голларни ҳисобга олмаса, “Юве” айтарли ҳужум ҳам қилмади. Нето менга Бравони эслатиб юборяпти. Клаудио ҳам биринчи мавсумида қуруқ ўйинлар кўп ўтказганди. Тўғри, Браво Нетодан кўра кучлироқ бўлган. Тер Штеген тузалса, катта эҳтимол билан Нетони асосий таркибда кўрмаймиз.
Серхи Роберто. 7 балл. Стабил ўйин кўрсатди. Қора ишларда фойдаси тегди, ҳимояда ўзини кўрсата олди.
Клеман Лангле. 6,5 балл. Ўйинни ёмон ўтказмади, биринчи бўлимда айнан унинг позитсиясидан кўп ҳужумлар ўтиб кетди.
Хорди Алба. 6,5 балл. Негадир охирги пайтларда Алба ўзига ўхшамаяпти. Рақибларни бир неча марта ўтказиб юборди.
Рональд Араухо. 6 балл. Жиддий хатоларга йўл қўймади. Афсуски, жароҳат олиб, танаффус пайтида алмаштирилди. Ундан шундоқ ҳам кўп нарса кутишмаган эди. Позицияларни ёпди.