Мавсумлар оралиғи “Барса” учун қайноқ воқеаларга бой бўлди, мураббий алмашиши, Лео Месси машмашалари, футболчилар билан хайрлашув, энг асосийси, Луис Суареснинг “Атлетико”га ўтиб кетгани бўлди. Унинг кетиши ҳужум чизиғини қайта қуришга сабаб бўлди: Месси марказий ҳужумчи ролига ўтди, ўнг қанот вингери сифатида Антуан Гризманн пайдо бўлди. Ансу Фати эса кўпроқ майдонга тушадиган бўлди. Унинг асосий таркибда тушиши мураббий алмашишига ҳам, Суареснинг кетишига ҳам боғлиқ эмас, аслида. Ўтган мавсумдаёқ у ўзи ҳақида гапиришга мажбур қилган эди. Бугун биз Ансу Фати ҳақида суҳбатлашамиз.
1.Фати жуда кам кишига бериладиган имкониятдан фойдала олди.
“Барселона”да охирги йилларда кантераноларга жуда кам имконият бериляпти. Фатининг дебюти ҳам мажбуран амалга оширилган эди. 2019/20 йилги мавсумда “Барса” ҳужум чизиғида жароҳатлар туфайли муаммолар пайдо бўлганди. Ансу иккинчи ўйинидаёқ гол уришга эришганди. “Осасуна” дарвозасини ишғол қилган Фати “кўк-анорранглилар” таркибида гол урган энг ёш иккинчи футболчи сифатида тарихда қолди. Шунга ўхшаш рекордларни у бир неча бор қайд этди. “Валенсия”га қарши ўйинда 7 дақиқа ичида “гол+пас” натижасини қайд этди ва энди келажак етакчиси пайдо бўлаётганини мухлислар тушуниб етишди. Футболчилар жароҳатидан қутулиб, майдонга қайтишганда ҳам Фати етарлича ўйин амалиётига эга бўла бошлади. Натижада, ўтган мавсум унинг ҳисобида 33 ўйин, 8 та гол ва 1 та тўп узатиш бор эди. Янги мавсумни эса Фати янада ёрқинроқ бошлади. “Вильярреал”га қарши биринчи ўйинда Фати дубл қайд этди ва Мессига ассистентлик ҳам қилди. Бир неча кундан сўнг эса “Сельта”га қарши ўйинда “Балаидос” стадионида гол урди ва бу каталонияликларнинг охирги беш йилда Вигодаги илк ғалабаси эди. Иккинчи ўйин октабрьда бўлиб ўтди, шундай бўлишига қарамасдан, Ансуга сентабрь ойининг энг яхши футболчиси бўлиши учун битта ўйин кифоя қилди. Эслатиб ўтамиз, “Барселона” чемпионатнинг учинчи туридан старт олди.
Фатининг “Вильярреал” ва “Сельта”га қарши ўйиндаги баллари WhoScored томонидан юқори баҳоланди, бу эса унинг Европадаги ёш футболчилар орасида юқори балл олган иккинчи футболчига айланишига сабаб бўлди. У фақатгина “Боруссия” футболчиси Жованни Рейнадан ортда қоляпти.
2. Ансу Испания терма жамоасида ҳам ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди.
У яна иккита терма жамоада – Гвиние-Бисау ва Португалияда (унинг қариндошлари ўша мамлакатларда яшашган) ўйнаши мумкин эди. Испания футбол федерацияси футболчини терма жамоага жалб қилиш учун 20 сентабрда унга Испания терма жамоасининг турли ёш даражаларида ўйнашга имкон яратадиган паспортини берди. 2019 йилнинг ёзида у Испания У-21 сафида иккита ўйин ўтказди, бир йилдан сўнг эса Луис Энрике томонидан асосий жамоага чақирилди. Германияга қарши ўйинда заҳирадан майдонга тушган Фати жамоа тарихидаги энг ёш футболчи ва терма жамоада дебютини ўтказган 800 футболчига айланди.
Иккинчи ўйинда эса Фати гол ҳам урди ва терма жамоадаги голлар ҳисобини ҳам очди.